Бир кадр билан: Садир Жапаров иш сафари билан Саудия Арабистонига борди

123

Президент Садир Жапаров 18 июлда давлат ташрифи билан Саудия Арабистонида катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Жидда шаҳрига келди.

Аэропортдан Жапаровни Макканинг губернатори Халид бен Фейсал Аль Сауд кутиб олди. Сафар Саудия Арабистонининг қироли Салман бин Абдулазиз Аль Сауднинг таклифи билан бўлди.

Садир Жапаров Жидда шаҳрида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати.

Сафар давомида Жапаров «Марказий Осиё — Кўрфаздаги араб давлатларининг ҳамкорлик кенгаши» номли давлат раҳбарларининг биринчи саммитига қатнашади.

Давлат раҳбарлари минтақалараро сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар тармоқдаги ҳамкорликни ривожлантириш келажагини муҳокама қилишади.

Шунингдек, сафар давомида Жапаровнинг Кўрфаздаги (Бахрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Омон ва Саудия Арабистони) араб мамлакатларининг бошчилари билан икки томонлама учрашувлари режалаштирилган.

Муаллиф: Бекмырза Исаков