ОЎЮни тамомлаганларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматининг муддати 10 йилга узайтирилди

126

Президент Садир Жапаров «Қирғизистон фуқароларининг умумий ҳарбий бурчи, ҳарбий ва муқобил хизматлар ҳақидаги» қонунига тузатишлар киритган фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Қонун билан олий ҳарбий ўқув юртларини тугатган одамларнинг шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилмоқда. Аввалроқ Мудофаа вазирининг ўринбосари Алмазбек Карасартов 2022 йили ҳарбий хизматчиларнинг маоши кўтарилгандан кейин «кадрларни ишдан кетиши озайганини» таъкидлаган эди.

Бундан ташқари, мудофаа масалаларини назорат қилган ваколатли давлат органининг етакчисига муддатли ҳарбий хизматнинг ҳарбий хизматчиларини белгиланган ҳарбий хизматининг муддатидан ортиқ, аммо икки ойдан ошмаган вақтгача ҳарбий хизматда қолдиришга ҳуқуқ берилади. Ҳозирда муддатли ҳарбий хизматнинг аскарлари армияда бир йил хизмат қилишади.

Қирғизистон ҳарбий техникалар, қурол-яроқларни сотиб олиш билан қуролли кучларни ривожлантиришга ва кучайтиришга катта маблағ сарфламоқда. Ҳукумат 2021 ва 2022 йиллари Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда катта қуролли можаро содир бўлганда қуролли кучларга алоҳида эътибор бера бошлаган.

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.