Ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаева «чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилган депутатлар гуруҳига ҳужжатни қайтариб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда 18 июлда ҳақиқатчининг матбуот хизмати билдирди.
Бу қарорни Жаманбаева ҳақиқатчи институти ҳужжатни миллий қонунларнинг ва халқаро ҳуқуқнинг бирлашиш эркинликларини таъминлаш борасидаги талабларига мослигини таҳлил қилгандан кейин қабул қилган.
«Ҳақиқатчи ташаббусчиларга инсон ҳуқуқлари билан эркинлигининг халқаро стандартларини ва Конституция талабларининг мажбурий равишда бажарилишини таъминлаш мақсадида “Айрим қонун актларига ("Тижорий бўлмаган ташкилотлар ҳақидаги" қонунга) ва Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги» қонунни ортга чақиртириб олишни таклиф қилади», — дейилади билдирувда.
Шунингдек, Жаманбаева ташаббусчиларга бу қонун лойиҳасини янги таҳририда экспертларни жалб қилиш билан ишлаб чиқишни таклиф қилди.
«Чет эллик агентлар» ҳақидаги қонун лойиҳаси
«Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги» қонунга ва Жиноят кодексига тузатишларни таклиф қилган «чет эллик агентлар» ҳақидаги қонун лойиҳаси май ойининг ярмида жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган. Уни ўша вақтда 30дан ортиқ депутатлар таклиф қилишган.
Ҳужжатга кўра, Қирғизистонда Россиянинг «чет эллик агент» деган маълумотномасининг бир турини, нотижорий ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар ва уларнинг ходимларининг у ёки бу қонунбузарлиги учун жавобгарликни кучайтирган меъёрларни киритишни исташади. Россияда бу қонун қабул қилингандан кейин ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан мустақил ОАВнинг деярлик бари ёпилган.
«Адилет» ҳуқуқ клиникаси бу қонун лойиҳасига изоҳ бериб, у инсон ҳуқуқлари ва давлат Конституциясини бузишини таъкидлаган. Қонун лойиҳасини инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хелсинки қўмитаси ва Human Rights Watch каби бир неча халқаро ташкилотлар ҳам танқид қилишган.
Бундан ташқари, ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг танқидига ҳам учраган. Вазирлар Маҳкамаси депутатларга қонун лойиҳасини ҳукуматнинг таклифлари билан огоҳлантиришларини инобатга олиб тўлиқлаб ишлаб чиқишгани таклиф қилган.
Ҳужжат танқид қилинаётган вақтда бир неча депутат ташаббусчи гуруҳнинг қаторидан чиқиб кетган. Бироқ қонун лойиҳасининг асосий ташаббусчиси Надира Нарматова ҳужжатни танқидларга қарамай чақиртириб олмаслигини билдирган.