CS:GO бўйича қирғиз қизларининг терма жамоаси Саудия Арабистонидаги Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллади

103

Қирғизистоннинг CS:GO бўйича аёллар терма жамоаси Саудия Арабистонининг Эр-Рияд шаҳрида ўтаётган IESF Female Asian Championship-2023 чемпионатида учинчи ўринни олди.

Турнир 15 июлдан 17 июлгача ўтиб, унга қирғиз терма жамоасидан Жамиля «Jammie» Алагозова, Эрика «kitosyy» Жайнакова, Акбермет «drksky» Ибраева, Юлия «Destroy_zloy» Глухова ва Амина «wersiee» Саниахметова қатнашди.

Турнирда 5 давлатнинг — Австралия, Гонконг, Ҳиндистон, Қирғизистон ва Саудия Арабистонининг ўйинчилари соврин фонди 12,5 минг долларни ташкил қилган Counter-Strike: Global Offensive дисциплинаси бўйича куч синашишди. Турнирнинг Руминияда бўладиган финалига 1 ва 2-ўринни олган Австралия ва Гонконгнинг жамоалари ўтди.

Ярим финални Қирғизистоннинг терма жамоаси гонконглик жамоаларига 2:0 ҳисобида бой берди, аммо учинчи ўрин учун бўлган беллашувда ҳиндистонлик киберспортчи қизларни 2:0 ҳисобида мағлуб қилишди.

Натижада қирғиз киберспортчи қизлари учинчи ўринни олиб, 2 минг доллар пул мукофотига сазовар бўлишди.

IESF — халқаро киберспорт федерацияси, у бутун дунё бўйича киберспорт тармоғидаги ҳаракатларни ривожлантириш ва қўллаш билан шуғулланади. Улар 2009 йилдан бери турли видео ўйинлар бўйича мусобақа ва турнирларни ташкил қилиб келади. IESF чемпионатлари ҳар йили турли давлатларда ўтказилади.

Муаллиф: Салия Хурова