Иссиқкўл ва Сон-Кўлда балиқ овлаш вақтинча тақиқланди

126
Иллюстративдик сурат.

Президент Садир Жапаров «Иссиқкўл билан Сон-Кўлда тижорий мақсадда балиқ овлашни вақтинча тақиқлаш ҳақидаги» фармонни имзолади. Бу ҳақда 11 июлда президентнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Унга кўра, бу икки кўлда яшаган балиқнинг барча турини тижорий мақсадда овлаш, сотиш, сақлаш, сотиб олишга ва четга чиқаришга уч йил тақиқ киритилди.

Ишқибозлик ва спорт балиқ овлаш турларини ташкил қилиш, балиқ етиштириш бўйича йиллик режалаштирган ишларни олиб бориш, илмий-тадқиқотлар ва балиқларнинг ҳолатини мониторинг қилишга рухсат берилади.

Бунгача давлат раҳбари Иссиқкўл четига тўсиқларни ўрнатишни тақиқлаган фармонни имзолаган эди. Бу қарор маҳаллий турғунларнинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилингани айтилган.

Шу йилнинг мартидан бошлаб Иссиқкўлда чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилган. Ғаввослар 4 ойда кўлнинг тубидан 96 минг метргача тўр, 6 тоннага яқин чиқинди чиқаришган.

«Бу қандай аҳмоқгарчилик?! Кўлнинг туби тўр бўлиб кетган, келинглар, одам боласимизку ахир, балиқларга ҳам 3 йил, 5 йил тинч ҳаёт берайликми. Мораторий кирган, балиқ емасангиз ҳеч нарса бўлмайди», — деган Садир Жапаров.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи