Бишкекда Германиянинг кўмаги остида замонавий перинатал марказ қурилмоқда

120

Бишкекда Германия ривожлантириш банкининг грант ёрдами билан жаҳон стандартига мос замонавий перинатал марказ қурилмоқда. Бу ҳақда 11 июлда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

«Бу тиббий муассасада ҳомиладор вақтда патологияга чалинган аёлларга ва патологияси бор янги туғилган гўдакларга тиббий ёрдам кўрсатилади. Касалхона 100дан ортиқ беморга мослаштирилган» — дейилади маълумотда.

Сурат: Вазирлар Маҳкамаси

Марказни йил охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бунгача Иқтисод вазирлиги Германия ҳукумати Қирғизистонга тиббий хизмат шартларини ва сифатини яхшилаш мақсадида 4,5 млн грант бериши маълум қилинган.

Бу пулга Бишкек, Ўш ва Талас шаҳарларидаги Перинатал марказларни қуриш ва жиҳозлаш, Бишкек шаҳар сил касаллигига қарши курашиш шифохонасини жиҳозлаш режалаштирилгани айтилган.