Сохта диплом можароси: Марказий сайлов комиссияси икки депутатнинг мандатидан ажратди

106
Фархат Исмаилов ва Фарходбек Алимжанов

Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг депутатлари Фарходбек Алимжанов ва Фархат Исмаиловнинг мандатидан четлаштириш қарорини чиқарди. Бу ҳақда МСКнинг 6 июлдаги йиғилишида маълум қилинди.

Таълим вазирлиги комиссияси Алимжановнинг Ўш давлат университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясидан олган дипломлари қонунга зид равишда берилган, деган хулоса чиқарган.

Вазир ўринбосари Уланбек Усоков МСК аъзоларига ҳар икки депутатнинг дипломлари бекор қилинганини, ОЎЮлари эса бу қарорни бунга қадар ҳам қўллаганини айтди.

Шу билан бирга Усоков депутат Фархат Исмаилов Жусуп Баласагин номидаги Қирғизистон Миллий университетига ўқишга топширмаганини, унинг ушбу ўқув жойидан олган бакалавр ва магистрлик даражасидаги икки дипломлари ҳам яроқсиз деб топилганини билдирди.

Исмаиловга диплом берилмаганини Қирғизистон Миллий университетидан ўтган йили тасдиқлашган. Уларнинг маълумотига кўра, Исмаилов 2006 йилдаги бухгалтерия ҳисоби ва аудит ихтисослиги бўйича талабалар рўйхатида йўқ.

Президент Садир Жапаровнинг топшириғига кўра, ўтган йилнинг март ойидан бошлаб МХДҚ барча мансабдор шахсларнинг дипломлари ва қўш фуқаролигини текшира бошлаган.

Махсус хизматдан сохта диплом энг кўп берилган ўқув жой қатори Қирғизистон Миллий университети гумон қилинишини билдиришган.