Кучли ёмғирда Томчи аэропорти томидан сув оқди

105

Иссиқкўл вилояти Томчи шаҳрининг аэропортида 6 июлда қаттиқ ёмғир ёғиш натижасида аэропортнинг томидан сув оқди. Унинг видеосини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олган.

«Манас» аэропортининг матбуот котиби «Клооп»га сув «Иссиқкўл» аэропортининг рўйхатга олиш зонасида бўлганини билдирди. Дўли аралаш кучли ёмғирдан сув оқиб тушувчи тарновлар тўлиб қолган.

«Барчаси ярим соат ичида ўз ўрнига келтирилди. Аэропорт штат режимида ишлаяпти, парвозлар тўхтатилмади», — деб билдирди матбуот котиби.