ИИВ: 6 килограмм синтетик гиёҳванд модда «мефедрон» билан 22 ёшли фуқаро қўлга олинди.

114
Сурат: ИИВ

Халқаро наркосиндикат аъзоси, 2001 йилда туғилган фуқаро 6 килограммга яқин «мефедрон» билан қўлга олинди. Бу ҳақда 6 июлда ИИВнинг Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати хабар берди.

Мазкур хизмат МХДҚ билан ҳамкорликда махсус психотроп моддаси «мефедрон»ни айланиш каналини ёпиш бўйича операция ўтказишган.

Қўлга олинган фуқародан Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг қалбаки ҳужжати топилган.

Хизмат маълумотига кўра, мусодара қилинган наркотик моддадан 40 мингдан ортиқ доза чиққан ва унинг умумий қиймати 33 миллион сомдан ошади.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВнинг Тергов хизмати Жиноят кодексининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси асосида жиноят ишини қўзғади.

Жиноятга алоқадор бошқа фуқароларни қидириш давом этмоқда.

Аввалроқ Бишкекдаги мазкур хизмат интернет-дори дўконининг 27 ёшли хўжайини қўлга олган. Гумонланувчининг чўнтагидан умумий оғирлиги 7,5 грамм беш ўрам гашиш, уйидан эса 105 грамм марихуана топилган. Телефонида интернет-дўконининг аккаунти борлиги аниқланган.

Муаллиф: Айбек қизи Айдана