Маевкада икки кишини босиб кетган ҳарбий ходим қамоққа олинди

110

Маевка қишлоғида икки кишини машинаси билан босиб ўлдиришда гумон қилинган ҳарбий ходим гауптвахтага қамоққа олинди. Бу ҳақда «Азаттиқ» Бош прокуратуранинг матбуот хизматининг бошчиси Сирожиддин Камолдиновга таяниб билдирди.

Унинг айтишича, маст ҳолатда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган ва Ҳарбий прокуратура тергов олиб бормоқда.

Ушбу модда бўйича 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва уч йилгача муайян хизматларни бажариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси кўрилган.

Ҳарбий ходим икки пиёда йўловчини босиб кетиб, иккиси ҳам вафот этган воқеа 5 июлда Чуй вилоятининг Маевка қишлоғида содир бўлган. Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлгани айтилган.