БатДУ абитуриентлар учун бўсаға баллни 95гача туширди

108
Боткен давлат университети

Боткен давлат университети абитуриентларни қабул қилишга асосий бални камайтирди. Қарор таълим вазирлигининг буйруғи асосида қабул қилинганини 6 июлда университетдан билдиришди.

Маълумотга кўра, бюджет ўринга дастлабки балл қуйидагича қабул қилинган: асосий тест — 100, фанларнинг тестлари — 60.

Шартнома бўйича ўқитишнинг барча формалари учун асосий тест — 95, фанларнинг тести — 60 балл бўлиб тасдиқланди.

Боткенда ўтган йили ҳам вилоят раҳбарларининг таклифи билан бўсаға балл камайтирилиб, чегарадош қишлоқлардан 144 талаба бюджет, 266 талаба шартнома асосида БатДУга ўқишга қабул қилинган.

Бу йил Қирғизистонда ОЎЮларига кириш учун бўсаға балл 110 деб тасдиқланди.

УРТнинг натижалари

Бунгача журналистлар УРТларининг кўп йиллик натижаси қирғиз тилли мактаб ўқувчилари имтиҳонларни ёмон топшириб, олийгоҳларга кириш имкони озроқ эканини ўрганишган.

Бироқ бунда болаларнинг айби йўқ, уларнинг она тилидаги дарсликларга бўш вақтда шуғулланишга имкониятлари камлиги айтилган. Рус тилидаги фильмлар, китоблар, курслар анча кўп, аммо улар — рус тилини билганлар учун.

Бу йилги статистика бўйича ҳам рус тилли синфлардан тест топширганларнинг 72% бўсаға балдан юқори кўрсаткичга эга бўлди, қирғиз тилли синфларда бўсаға балдан ўтганларнинг сони 50%га етмаган.

Боткендаги қуролли можаро

Ўтган йилнинг сентябридаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода Қирғизистоннинг 63 фуқароси қурбон бўлиб, 200дан ортиқ одам жароҳатланган. 140 мингга яқин одам уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлиб, юзлаган оила бошпанасиз қолган.

Боткендаги қуролли жанжал. Сурат: Жениш Айдаров / Azattyk

Шунингдек, Боткен тумани билан Боткен шаҳридаги мактабларда ва Лайлак туманидаги 26 мактаб ва 30 болалар боғчасида ўқиш жараёни тўхтаб қолган.

Уйлар кечикиб июнь ойида тўлиқ битириб фойдаланишга топширилган.

Қуролли можарода Қирғизистонга келтирилган зарарнинг умумий суммаси 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланган.

Муаллиф: Калибек Мусакеев