Бишкек: Чақалоқнинг тушиб кетишига йўл қўйган шифокорларга танбеҳ берилди

172

Бишкекдаги №1 туғруқхонанинг шифокорларига танбеҳ берилди, сабаби мазкур шифохонада туғруқ вақтида чақалоқ ерга тушиб кетган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ёрдам кўрсатиш ва дори-дармон сиёсати бошқармасининг бош мутахассиси Раиса Асилбашева «Клооп»га маълум қилди.

Унинг айтишича, шифокорлар фаолиятида «камчиликлар» аниқланиб, ўша куни ишлаган навбатчи шифокорга, икки доя ва бош шифокорнинг даволаш ҳамда ҳамширалик ишлари бўйича икки ўринбосарига ҳайфсан берилди.

«Боланинг аҳволи яхши томонга ўзгарди. Ўзи нафас олиб, эммоқда, икки томонга қарагани яхши, ҳаракатлари фаол, рефлекслари жонли. Барча кўриб чиқиш ва текширишлар ўтказилди, биз вазиятни кузатишда давом этамиз», — деди Асилбашева.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бишкеклик фуқаро туғруқ вақтида чақалоғи ерга тушиб кетгани ҳақида ёзган. Унинг сўзларига кўра, у шифокорларга туғруқ бошланишдан олдин айтган, бироқ ҳеч ким ёрдамга келмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги боланинг аҳволини барқарор ва оғир деб баҳоламоқда. Айрим маълумотларга кўра, бош мияси чайқалиб, бош суягининг елка қисми синган.