Боткен: Ташландиқ бинодан 42 ёшли фуқаронинг жасади топилди, гумонланувчи қўлга олинди

123
Гумонланувчи. Сурат: Боткен вилоят ИИБи

Боткен вилояти Қизилқия шаҳрида қаровсиз қолган бинодан 42 ёшли эркакнинг жасади топилди. Жиноятда гумонланиб 49 ёшдаги киши қўлга олинганини 7 июлда Боткен вилоят ИИБи билдирди.

Маълумотга кўра, 5 июль куни кечқурун шаҳарнинг Таштемир-Ажи бозорига яқин жойлашган қаровсиз иморатдан, 42 ёшли Новқат тумани турғунининг жасади топилгани ҳақида милицияга ариза келиб тушган.

Тезкор тергов гуруҳи воқеа жойига бориб, марҳумнинг танасида жароҳатлар борлигини аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди.

Жиноят содир этишда гумонланувчи сифатида Қадамжой туманининг 49 ёшли фуқароси қўлга олинди. Уни бунга қадар ҳам судлангани аниқланди ва вақтинчалик сақловчи жойга киргизилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Калибек Мусакеев