Германия ва Нидерландияда «Ислом давлати» доирасида теракт тайёрлашда гумонланиб қирғизистонлик фуқаролар қўлга олинди

153

6 июлда Нидерландияда ва Германияда террор ҳужумларини тайёрлаш гумони билан Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари қўлга олинди. Уларнинг орасида олти тожикистонлик, бир туркманистонлик ҳамда икки қирғизистонлик бор. Бу ҳақда икки мамлакатнинг Бош прокуратурасининг матбуот хизматлари билдирди. 

Германия прокуратурасининг маълумот бўйича, гумонланувчиларни Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ҳудуднинг турли қисмларида қўлга олишган. Уларни қўлга олишга ордерни Федерал суднинг терговчи судьяси чиқарган. Қўлга олинган қирғизистонликнинг исм-фамилияси «Аброржон К» деб берилган.

Терговнинг маълумоти бўйича, террорчиликда гумонланаётган фуқаролар бир-бирини кўпдан бери таниб, радикал Ислом мафкурасида бўлиб келган. Улар 2022 йилнинг баҳорида Украинага ҳужум бошлангандан кўп ўтмай, у ердан Германияга кўчиб келишган.

«Улар 2022 йилнинг июнь ойининг охирида “Ислом давлати» каби террактларни амалга ошириш мақсадида Германияда террор ташкилотини тузишган», — деб айтилади баёнотда.

Герман прокуратурасининг айтишича, бу гуруҳ «Ислом давлати, Хуросон» ташкилотининг чет ўлкаларда жойлашган ҳудудий бўлимининг аъзолари билан алоқада бўлган. Ўз режасини амалга ошириш учун гумонланувчилар Германиядаги шўъбаларни қараб, эҳтимолий жиноий масканларни қидириб, қурол-яроғларни олишга ҳаракат қилишган.

Муассасанинг маълумоти бўйича, қирғизистонликдан бошқалари 2022-йилнинг апрелидан бери пул тўплаб, «Ислом давлатига» ўтказиб туришган.

«Гумонланувчиларни бугун-эрта Федерал суднинг терговчиси судьясининг олдига олиб келишади. У уларга қамаш ордерини ўқиб бериб, судгача эҳтиёт чорасини кўриб чиқади», — деб билдиришди прокуратурадан.

Қўлга олинган қирғизистонликлан ҳақида Қирғизистоннинг Германиядаги элчилиги ҳозирча «Клооп»га маълумот бермади.

Гумонланувчилар Германиянинг Жиноят ва жазо кодексининг «Террор ташкилотини тузиш ҳамда унга қатнашиш»ҳамда «“Ислом давлати” экстремистик ташкилотига ёрдам бериш» моддалари бўйича жиноятларда гумонланмоқда.

Шу каби террактга тайёргарлик кўришда гумонланиб, 31 ёшдаги қирғизистонлик аёл Нидерландиянинг Бреда шаҳрида қўлга олингани айтилмоқда. Мамлакатнинг Бош прокуратураси тарқатган маълумот бўйича, аёлнинг эри — 29 ёшли Тожикистон фуқароси — Эйндховен шаҳрида қўлга тушган.

«Полиция суриштируви эркак киши “Ислом давлати“нинг аъзоси бўлиб, террор ҳужумини уюштириш буйруғини олган деган шубҳа туғдирган. Уларнинг режалари ҳануз аниқ бўлмаса ҳам, улар Нидерландиянинг Прокуратураси аралаша оладиган даражада жиддий бўлган», — деб айтилади муассасанинг баёнотида.

Икки гумонланувчи 7 июлда Роттердамдаги Тергов судьясига олиб келинади. Гумонланувчилар вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, уларга адвокатлари билангина алоқа қилишга рухсат берилган.

Аввалроқ МХДҚ Баткеннинг Қизилқия шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги ўрта мактабидан тақиқланган «Ислом давлати» халқаро террор ташкилотининг байроғи топилгани ҳақида маълумот берган.

«Ислам давлати» — халқаро террор ташкилоти. Бир неча мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар уни «террор ташкилоти» деб топган.

 Муаллиф: Айбек қизи Айдана