Жаҳон банки Қирғизистонда вакциналарни сақловчи 8 та омбор қуради. Бу ҳақда 5 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Маълумотга кўра, бу «COVID-19га қарши тезкор ҳаракат» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Айни пайтда давлат эпидемияга қарши курашиш ва туманлараро касалликларнинг олдини олиш марказларида 6 та омборхона қурилиши давом этмоқда. Улар Тўқтоғул, Олабуқа, Боткен, Жалолобод шаҳарлари, Аравон тумани ва Оқ-Тала туманида жойлашган.
Тез орада Бишкек ва Кербен шаҳарларида қурилиш ишлари бошланиши таъкидланди.
Муаллиф: Калибек Мусакеев