Ўш: Зўрлаш ишини қисқартиришни ваъда қилиб пул талаб қилган терговчи оқланди

143

Ўш вилоят суди зўрлаш бўйича ишни тўхтатиб беришни ваъда қилиб пул талаб қилган Қорасув туман ИИБнинг терговчисини оқлаш бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди. Қарор шу йилнинг 20 июнида қабул қилингани маълум бўлди.

Маълумотга кўра, дастлаб туман суди уни «ишда жиноят аломати йўқ» деб оқлаган. Бироқ туман прокуратураси бунга рози бўлмай, вилоят судига аппеляция аризаси билан мурожаат қилган.

Ўш вилоят суди туман судининг қарорини асосли деб топиб, ҳукмни кучида қолдирди.

Пора олишда гумонланиб қўлга олинган терговчи. Сурат: МХДҚ

Зўрлаш ишини қисқартириб беришни ваъда қилиб пул талаб қилган терговчи 2021 йили ушланган. У судгача текширувни қисқартириб бераман деб гумондордан 20 минг сом пул талаб қилган.

Терговчи МХДҚнинг қамоғига киритилиб, текширув бошланган.

Аввалроқ Ўш вилоятининг Аравон туманида вояга етмаган қизни зўрлангани бўйича хулоса бериш учун «пул талаб қилган» судмедэксперт ушланган — мазкур туманнинг турғуни милицияга мурожаат қилиб, ходим ундан хулоса учун 1 100 сом олиб, яна 3 000 сом қўшимча пул беришни талаб қилаётганидан шикоят қилган.

Кейин милиционерлар ходим ўзининг таниши орқали жабрланувчининг қариндошларидан пул олаётган вақтда видеога олишган.

Воқеадан сўнг милиция ходимлари тиббий экспертиза ходимини ва унинг танишини ҳам қўлга олишган. ИИВ бу ходим олдин ҳам «қонунга қарши ҳаракати учун» учун жавобгарликка тортилганини таъкидлаган.