Россиялик фаолнинг тергов қамоғидаги муддати узайтирилди. У экстрадиция қилиниши мумкин

103

Бишкенинг Биринчи май туман суди июннинг бошида қўлга олинган россиялик сиёсий фаол Алёна Криловаганинг тергов қамоғидаги муддатини узайтирди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, суд бу қарорини МХДҚ терговчисининг илтимоси билан қабул қилган. Суддан Криловага нисбатан 4 сентябргача Бишкекнинг №1 тергов изоляторида сақлаш чораси билан экстрадиция қамоқ қўлланилганини билдиришди.

Россиялик сиёсий фаол Алёна Крилова 4 июнда қўлга олинган. Аммо унинг ушлангани 11 июнда Россиянинг Sota нашри ёзганда маълум бўлган.

Нашр Крилова Бишкек марказида айланиб юрганда ушлаб кетилганини ёзган. Фаол Россияга депортация қилиниши мумкин, у ерда унга «экстремистик жамоатчилик тузиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.

Sota медиасининг маълумотига кўра, Крилова Россиядаги «Инсон ҳуқуқлари учун» ҳаракатининг собиқ матбуот котиби ва рус ҳукумати экстремистик деб топган «Чап қаршилик» ҳаракатининг аъзоси.

Қирғизистонда Криловагача махсус хизмат томондан бош россиялик фаоллар ҳам қўлга олинган. Масалан, июнь ойида Россияда ҳарбий комиссариатни ёқишда айбланган урушга қарши фаол Алексей Рожков Қирғизистондан чиқарилгани маълум бўлган.

Шунингдек, Бишкекда Россиядаги «Левий блок» жамоат ҳаракатининг фаоли Лев Скорякин ушланган. Россияда унга ФСБнинг Москвани жанубий-ғарб округи бўйича бўлими олдида норозилик акциясини ўтказгани учун жиноий иш қўзғалган.