МХДҚ қурол савдоси билан шуғулланган милиция майорини қўлга олди

96

5 июлда Бишкекда милиция майори қурол сотишга урингани учун қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, гумонланувчининг яшаш жойи ҳам тинтув қилинган. Ундан 4 дона турли калибрли милтиқ, 9 дона граната, 200 дона 9 мм калибрли ПМ патрони, 97 дона 5,45 калибрли АК-74 патрони, 141 дона 7,62 снайпер милтиқнинг патрони ва 72 дона помпонинг патрони топилган.

Қўлга олинган ходим Ички ишлар органида ишлаган йиллардан бошлаб олинган тўппончаларни, милтиқ ва ўқ-дориларни ноқонуний сотиш билан тизимли равишда шуғуллангани аниқланди.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан «Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш» ва «Қуролни қонунга хилоф равишда муомала қилиш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи махсус хизматнинг вақтинчалик сақлаш жойига жойлаштирилди.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Калибек Мусакеев