Ўш: Чон-Алай туманининг Тожикистон билан чегарадош қишлоқларига ўзгача мақом берилди

137
Сурат: Чон-Олай туман маъмурияти

Ўш вилоятининг Чон-Олай туманининг барча қишлоқлари ўзгача мақомга эга чегара ҳудудларининг рўйхатига кирди. Бу ҳақда туман маъмурияти 5 июлда фейсбук саҳифасида маълум қилган.

Маълумотга кўра, Чон-Олай тумани бу мақомни вазирлар маҳкамасининг 23 июнда қабул қилган «Қирғизистоннинг айрим чегара ҳудудларига ўзгача мақом бериш ва уларни ривожлантириш ҳақидаги» қарори бўйича олган.

Чон-Олай туман маъмуриятининг узоқ туман Тожикистон билан чегарадош бўлиб, иқлим шароити оғир бўлиб, «кўплаган қийинчиликларни бошидан ўтказганини айтишди.

«Айниқса сўнгги йиллари Тожикистон билан чегара муаммолари юзага келган. Туман аҳолиси кўп йиллардан бери чегара мақомини олишни сўрайди. Бутун туман чегара мақомини олмасада, Жекенди қишлоқ ҳукуматига чегара мақоми бўлса деган талабни айтишган», – дейилади туман маъмуриятининг маълумотида.

Қарорга кўра, ўлка бўйича умумий чегара ҳудудларидаги 132 қишлоқ ва 10 участка ўзгача мақомга эга. Уларнинг орасида Боткен вилоятининг Лайлак, Қадамжой, Жалолобод вилоятининг Ахси, Чотқол, Олабуқа, Ўш вилоятининг Қорасув, Исссиқкўл вилоятининг Ак-Суу, Жети-Огуз, Туп, Талас вилоятининг Айтматов туманларидаги қишлоқлар ва участкалар бор.

Чон-Олай туманининг Жекенди қишлоқ ҳукуматида сўнгги марта вазият 2022 йили сентябрда қирғиз-тожик чегара жанжалида кескинлашган. 17 сентябрда тожик томон Тешик-Тош, Карамик ва Кароол-Добо қишлоқларидаги қирғиз чегарачиларининг позицияларини миномётдан ва артиллерия тизимларидан ўққа тутгани маълум қилинган.

ФВВ ҳудуддан 5 мингдан ортиқ одам эвакуацияланганини билдирган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи