Энди Ўшдаги жамоат транспортида йўл ҳақини «Элкарт» банк карталари орқали тўлаш мумкин. Бу ҳақда 6 июлда Ўш мэриясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, тизим 13-машрут йўналишидаги шаҳар автобуслари ва шаҳар троллейбусларида ишга туширилган.
Худди шундай тизим ISUZU SAZ HC русумидаги 40 та шаҳар автобусларига ўрнатилиши айтилди.
Мэриядан яқин орада йўл ҳақини мобил иловалари, Visa ва Mastercard орқали тўлаш тизими ишга тушишини қўшимча қилишди.
Муаллиф: Айчурек Кенжекулова