Молия вазирлиги бизнесга 5 миллион сомгача фоизсиз кредит бериш имкониятини кўриб чиқади.

149

Молия вазирлиги ва банк раҳбарлари тадбиркорларга бериладиган фоизсиз кредитлар миқдорини 5 миллион сомгача ошириш имкониятларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда 5 июлда муассасанинг матбуот хизматидан билдиришди.

Банклар томонидан айланмаси 30 млн сомгача бўлган тадбиркорлик учун молиялаштириш ҳажмини 5 млн сомгача оширишни таклиф қилишди. Молия вазири ўринбосари Руслан Татиков муассаса мамлакат тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун ушбу имкониятни албатта кўриб чиқишини билдирди. Шунингдек, у тижорат банкларини «тадбиркорлик учун кредитларни бериш шартларини мураккаблаштирмасликка» чақирди.

«Тадбиркорларни тезкор қўллаб-қувватлаш бўйича давлат лойиҳасининг вазифаси уларнинг қарз юкини оширмаган ҳолда бизнесини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Тижорат банклари ходимлари фоизсиз эмас, йиллик 20 фоиздан бошлаб кредит беришни таклиф қилган ҳолатлари кўп учрайди. Бизнес фоизсиз кредит олишда тижорат банкларининг бюрократик жараёнлари қурбонига айланмаслиги керак. Бу кредитларни тадбиркорликка бериш шартларини мураккаблаштирмасликка чақираман», — деди вазир ўринбосари.

Молия вазирлигига ҳамкор банкларнинг вакиллари лойиҳага йил бошида маблағ етишмаслигидан уч ойдан ортиқ муддатга кечикишлар бўлганини айтишди. Ўз навбатида, Татиков банкларга кредитларни агар бериш учун маблағлар Молия вазирлигининг тўлов кафолати билан тўлиқ ўзлаштирилган ҳолатда ўз маблағлари ҳисобидан бераверишни таклиф қилди.

Тижорат банкларининг етакчилари Молия вазирлиги мутасаддилари билан учрашуви фонида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди.

Мазкур учрашувда Жапаров Қирғизистон ишбилармонлари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшаётганини ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Жапаров, шунингдек, «давлат тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр»лигини айтди.

«Давлат оёққа турди, мамлакат иқтисодиёти тараққиётнинг ишончли йўлидан бормоқда, биз барча зарур ёрдамни кўрсатишга, мамлакатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган бизнес лойиҳаларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деди у.

Муаллиф: Медина Шамшидинова