МХДҚ ходимлари Адахан Мадумаровнинг тарафдорларини сўроққа олиб кетди

125

6 июлда Жогорку Кенеш депутати, «Бутун Киргизстан» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров Kaktus.media нашрига, МХДҚ ходимлари бир неча тарафдорини сўроққа олиб кетганини билдирди.

Қўлга олинганлар орасида Майрам Сатарова, Артур Бакиров, Мирлан Ураимов ва Сандагул Самиева бор.

Мадумаров ўзи қўлга олишларни Бишкекнинг Ленин туманидаги бир мандатли сайлов округи бўйича Жогорку Кенешга муддатидан олдин сайлаш билан боғлади. Сайлов 28 майда ўтиб, кейинчалик марказий сайлов комиссияси натижани бекор қилган.

«[Сайлов] яроқсиз деб топилган, айниқса бизнинг номзод ғолиб бўлмаган. [Менинг тарафдорларимни] ўз элини қўрқитиб, алдаш учун ушлашди», — деди Мадумаров.

Материал эълон қилиниши олдидан «Клооп»нинг журналистлари МХДҚ билан боғланишга ҳаракат қилган, лекин натижа бўлмаган.

Мадумаровни жавобгарликка тортиш

Парламентнинг 31 майдаги йиғинида спикер Нурланбек Шакиев депутат Адахан Мадумаровни жавобгарликка тортиш бўйича бош прокурордан таклиф тушганини билдирган.

Депутатлардан тузилган вақтинчалик комиссия 22 июнда Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берган. Халқ вакили эса ўзига қўйилган айбларни «перспектив эмас» деб атаган.

Депутатлар комиссияси халқ вакилига қарши прокуратура таклиф қилган тўрт модданинг бири бўйича — «Ўз ваколатларидан ортиқча фойдаланиш» моддаси асосида жавобгарликка тортишга рухсат бериб, қолган моддалар бўйича жавобгарликка тортишга қарши чиқди.

Шунингдек, Мадумаровнинг депутатлик мандати сақланиб, у халқ вакили вазифасини бажараверади.

Адахан Мадумаров — Жогорку Кенешдаги мухолифатчи «Бутун Киргизстан» фракциясининг лидери. Халқ вакили амалдаги ҳукуматни инсон ҳуқуқларини бузиб, Конституцияга амал қилмаяпти деб бир неча марта танқид қилган.

МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев Мадумаровни бир неча марта трибунадан қўрқитса, президент Садир Жапаров Мадумаров «ўзидан бошқани президент билмаган касаллиги билан оғрийди» деб билдирган.