Маевкада ҳарбий ходим икки кишини машинада уриб кетди ва иккиси ҳам вафот этди

159

Чуй вилоятининг Маевка қишлоғида 5 июль куни кечқурун Ички ҳарбий қисмининг аскари икки пиёда йўловчини уриб кетди ва иккиси ҳам вафот этди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиоси хабар берди.

Ҳозирда расмий тергов бошланди.

Ички ҳарбий қисмдан 24.kg’ журналистларига уларнинг ходими 20 июндан бери бетоблиги учун касаллик таътилида юрганини билдиришди.

«Ҳодиса ҳақида Бишкек гарнизони Ҳарбий прокуратурасига хабар берилди. Э.Ж. ҳарбий ходим 20 июндан буён амбулатор даволанишда бўлган», — деб билдиришди ведомостводан.

Фаол Болот Ибрагимов воқеа жойидан видео чиқарган ва ҳайдовчи терговчи билан гаплашаётганда рулга ўтирмасдан олдин ичганини тан олганини айтиб берди.