Криминал Мурсалим Умирзаков ёлланма қотилликда айбдор деб топилиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

126

«Қаришқир» лақаби билан танилган криминал Мурсалим Умирзаков ёлланма қотилликда айбдор деб топилиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Клооп»га 4 июлда Чуй вилоят судидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Умирзаков «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш», «Одам ўғирлаш», «Пул талаб қилиш» ва «Қотиллик» моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Юқоридаги моддалар бўйича яна икки киши 13 йилга судланди. «Одам ўғирлаш», «Пул талаб қилиш» моддалари билан бир фуқаро 9, яна бири 8 йилга қамалгани айтилди.

Шу моддалар билан яна бир айбланувчи 3,5 йилга судланган.

Суддан юқоридаги қамалганларнинг бари Умурзаков айбланган қотиллик жиноятига алоқаси борлигини айтишди.

Мурсалим Умирзаков — «қонундаги ўғри», Азиз Батукаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзоси бўлгани айтилади. Қирғизистонда ва Россияда бир неча жиноятларда айбланиб, қамалиб чиққан.

Муаллиф: Айбек қизи Айдана