Давлат каналлари Садир Жапаровнинг ижобий образини қандай яратмоқда ва тарғиб қилмоқда?

86

Қирғизистондаги давлат телеканаллари ғазнадан молияланади ва ҳукуматга ким келмасин мақтайверади. 2022 йилнинг май ойида президент Садир Жапаров жамоатчилик телерадио корпорацияси мақомини «миллийга» алмаштирган, шундан кейин давлат каналининг мақтови янада кучайди.

Энди жамоатчилик МТРКни аввалгидай назорат қилолмайди, энди президент корпорация раҳбарини ҳам ўзи танлайди.

Бугунги кунда давлат каналлари қандай қилиб президент Садир Жапаровнинг позитив образини яратиб, тарқатмоқда? Бунинг учун бизнинг гуруҳ МТРК, «Ала-Тоо 24» ва ЭлТР каналларининг кўрсатувларини таҳлил қилди.