Президент Иссиқкўл вилоятидаги вакили Илияз Иманбетовга ҳайфсан эълон қилди

98

Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятидаги вакили Илияз Иманбетовга ҳайфсан берди. Бу ҳақда президент администрациясидан 4 июлда маълум қилишди.

Хабарга кўра, бунга унинг «Иссиқкўл вилоятининг аҳоли пунктлари яшовчиларининг пляж зоналарга кириш ҳуқуқини таъминлаш ҳақидаги» фармони ижросидаги «камчиликлар» сабаб бўлган.

«Бугунги кунда Иссиқкўл вилоятининг айрим пансионатларида дарвозалар, тўсиқлар тўлиқ олинмаган, кўлнинг четидаги қурилиш материаллари шу кунгача чиқарилмаган.

Бундан ташқари, Илияз Иманбетов Иссиқкўл четида жойлашган жамоат овқатланиш объектларини ноқонуний қуришга йўл берган», — дейилади маълумотда.

Садир Жапаров 2022 йили «Иссиқкўл вилоятининг аҳоли пунктлари яшовчиларининг пляж ҳудудларига кириш ҳуқуқини таъминлаш ҳақидаги» фармонни имзолаган.

Янги тузатишда давлат раҳбари Иссиқкўлнинг четидаги тўсиқларни (деворларни, тўрларни, темир тўсиқларни) бузишни, янгисини қуришни тақиқлашни топширган.

Президентнинг фармони чиққандан кейин ОАВда пансионатлардаги коттежларни ва бошқа объектларнинг эгаларини мурожаатлари пайдо бўлган. Улар пансионатларнинг бари пляжлардан тўсиқларни олишга норози бўлишган.

20 июнга кўра Чолпон-Ота шаҳридаги пляжларнинг тўсиқларини 90% олинган.

Асосий саҳифадаги сурат: Akipress

Муаллиф: Калибек Мусакеев