Ҳуқуқ ҳимоячиси Бишкекнинг марказида митинг ўтказишга қўйилган чеклов узайтирилганини танқид қилди

137

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова Бишкекнинг Биринчи май туман маъмуриятини ва Биринчи май туман судини шаҳар марказида митинг ва тинч йиғинларни ўтказишга киритган тақиқини узайтиргани учун танқид қилди.

Абдирасулова назорат органи бунга чора кўриб, туман маъмурияти билан суд Конституцияни ва давлатнинг тинч йиғинларга ҳуқуқини сақлаш бўйича мажбуриятини бузаётганини айтиши керак деб ҳисоблайди.

«Оддий халқ кафолатлар борлигини билмаслиги мумкин, аммо амалдорлар билан судьялар асосий қонуннинг меъёрлари билан инсон ҳуқуқларининг стандартларини билмайди, бу камдай уни бузаётгани — бу фуқароларга қарши жиноятда. Сизлар ҳукумат органига нимага келгансизлар? Тийиб, чеклашгами ёки вазифангиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашми? Конституцияни ўқисангиз унда “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари Қирғизистоннинг олий қадриятларига киради, улар барча давлат органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва уларнинг хизматчиларининг ишини маъноси билан мазмунини аниқлайди” дейилган. Қачонгача ҳуқуқий тартибсизлик қиласизлар?» — деб ёзди у ўзининг Фейсбук саҳифасида.

У 2005, 2010 ва 2020 йиллари ҳукумат алмашиши ўй-фикр айтиш ва тинч йиғинларни тақиқлашдан бошланганини эсга солди.

«Халқни эшитиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериш керак, елкадан нари туртмай», — деб қўшимча қилди у.

Шаҳарнинг Биринчи май туман маъмурияти тинч йиғилишларни ўтказишга навбатдаги чекловини 29 июнда узайтирган. Биринчи май туман суди бу қарорни қўллаган.

Вақтинчалик чеклов 2023 йилнинг 1 октябригача узайтирилган. Чекловни давлат ва муниципал расмий тадбирларга алоқаси йўқ. Бошқа митинг ва акциялар Исанов кўчасидаги Максим Горький номидаги истироҳат боғида ўтиши керак.

Бишкекнинг марказий қисмида митинг ўтказишга тақиқ биринчи марта 2022 йилнинг мартида киритилган. Чекловлар Россия элчилиги олдида Украинадаги урушга қарши ва Украинани қўллаш бўйича акциялар ўтгандан кейин киритилган. Шундан бери туман суди билан маъмурият чекловни тез-тез узайтириб келади.