1 июль куни Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Екатеринбург шаҳрида онаси сотишга ҳаракат қилгандан кейин ижтимоий муҳофаза муассасасига жойлаштирилган 8 ёшли бола ўлкага олиб келинганини билдирди.
Маълумотга кўра, вояга етмаган бола 2022 йилнинг августида ота-онасининг ғамхўрлигисиз қолиб, Свердлов вилоятидаги давлат ижтимоий муҳофаза муассасасига вақтинча жойлаштирилган. Уни Қирғизистонга Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг ходимлари олиб келди.
ТИВдан бу вақт оралиғида воқеа бўйича суд текширувлари бўлганини, Екатеринбург шаҳридаги бош консуллик йиғинларга қатнашиб, болани Қирғизистонга олиб келиш учун ҳужжатларни тайёрлаганини таъкидлашди. Шунингдек, болани сотишга ҳаракат қилди деб қўлга олинган аёл беш йилга озодликдан маҳрум қилинганини қўшимча қилишди.
2022 йилнинг 10 августида одам савдоси ва қулликка қарши курашиш билан шуғулланган россиялик «Альтернатива» кўнгиллилар ташкилоти Екатеринбург шаҳрида 2015 йили туғилган ўғлини сотишга ҳаракат қилган қирғизистонлик аёл ушланганини ёзган.
11 августда ТИВнинг матбуот хизмати мазкур шаҳардаги Қирғизистоннинг бош консуллигига таяниб, қўлга олинган аёл Қирғизистон фуқароси эканини тасдиқлаган.