Президент Садир Жапаров тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

145

Президент Садир Жапаров 2 июлда тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади.

Давлат раҳбари «давлатнинг энг асосий бойлиги — юл-юртнинг саломатлиги учун туну кун назорат қилиб, чидаб бўлмас касалликларга гувоҳ бўлиб, сабр қилиб, қатъиятлик билан инсон ҳаёти учун курашиб келяпсизлар» деди.

У ходимларга беморларнинг дардига даво, умрига сабабчи бўлаётган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб, «ўлканинг бош қаҳрамонлари – бу тиббиёт ходимлари» деб атади.

«Соғлиқни сақлаш тармоғи инфратузумини модернизациялашга, касалхоналаримизни замонавий технологиялар билан таъминлашга ва юртимизнинг қайси бурчида бўлмасин сифатли тиббий хизмат кўрсатишга эришиш учун тиббиёт тармоғига инвестиция киритиш – асосий мақсадимиз» — деди у.

Шунингдек, у «сўнгги йиллари республика бюджети ва халқаро фондларнинг, донорлар ҳисобидан соғлиқни сақлаш тармоғида инновация лойиҳалар амалга оширилиб, инфратузум ҳам яхшиланаётганини» таъкидлади.