Туркияда 20 ёшдаги қирғизистонлик қиз қидирилмоқда

201

Туркияда қирғизистонлик 20 ёшли Жазгул Шамуратова қидирилмоқда. У 22 июндан бери бедарак бўлмоқда. Бу ҳақда 30 июнда «МедиаХаб» билдирди.

Маълумотга кўра, қирғизистонлик қиз Истанбулга 22 июнда учиб келган. Бундан нари у Болгарияга автобус билан кетиши керак эди.

«Охирги марта қирғиз фуқаросини Истанбулнинг Кадикой туманида кўришган. У онасига нотаниш аккаунтдан ёрдам сўраб ёзган экан. Онаси ҳозир катта шаҳарда пиёда юриб қидирмоқда», — дейилади маълумотда.

Жазгулнинг бўйича 166 сантиметр, устида қора майка, кўк джинси шим, оёғида яшил рангда ёзги пойабзал бўлган.

Уни кўрган-билганлар бўлса турк полициясига ёки Қирғизистоннинг Туркиядаги элчилигига мурожаат қилишлари мумкин.