Парламент прокурорларни тергов юргизиш ҳуқуқидан ажратувчи қонун лойиҳасини қабул қилди

124

Жогорку Кенеш депутатлари 29 июндаги йиғинида прокуратура органларини жиноятни текшириш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилишди. Бу ташаббусни 62 депутат қўллаб, 4 халқ вакили қарши чиқди.

Муҳокама вақтида депутат Гуля Кожокулова агар қонун кучга кирса, прокурорларни қисқартириш ёки ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига ўтказиш режалаштириляптими деб қизиқди. Бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкубаева бундай нарса режада йўқлигини, аммо бунгача тергов билан шуғулланган прокурорлар энди назорат қилишга ўтишларини таъкидлади.

Прокурорларни тергов функциясидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини президент маъмурияти таклиф қилган.

Ташаббусчиларнинг фикрича, прокуратура органлари ўзлари тергов олиб бориб, ўзлари унинг қонунийлигини бузишган ҳолатлар юзага келган. Шу сабаб коррупция ва манфаатлар тўқнашуви бўлмоқда деб ҳисоблашади ташаббусчилар.

Президент маъмурияти бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ишидаги «тизимдаги камчиликларга» олиб келиб, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир қилмоқда, тизимни ўзида ҳам, жамоатчиликда ҳам қонунийлик билан адолатни таъминламайди деб ҳисоблашади.

Ташаббусчилар ички ишлар органлари билан МХДҚ ўртасида ҳозир прокуратура органларини терговни кўриб чиқишга кирган Жиноят кодексининг моддалари рўйхатини қайта бўлиштиришни таклиф қилишмоқда. Аммо бу ҳарбий хизматчиларга ва мажбурий ҳарбийга нисбатан қўзғалган жиноят ишларига тегишли бўлмайди. Бундай ишлар бўйича терговни ҳарбий прокуратура олиб боради.

Ҳукумат прокуратура органларини тергов функциясидан маҳрум қилишни режалаштираётгани 11 апрелда парламент йиғинида бош прокурор Курманкул Зулушев айтган. Унда охирги қарорни президент чиқаришини айтган: «Биз реформага муҳтожмиз» деган.

Бош прокуратура жиноятларни текшириш ҳуқуқига 2021 йили Садир Жапаров таклиф қилган янги Конституция қабул қилингандан кейин эга бўлган.