Ўшда 1,4 гектар майдонда логистика маркази қурилади

136

Ўш вилоятида 1,4 гектар майдонда логистика маркази қурилади. Бу ҳақда 27 июнда вилоят маъмуриятидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Қорасув туманидаги Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳудудига қарашли ерлар «қишлоқ хўжалиги йўналиши»дан «саноат йўналиши» тоифасига ўтказилади.

Маъмуриятдан логистика марказининг қурилиши ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш имконини беришини таъкидлади. Шунингдек, мазкур лойиҳа янги корхоналар очилиши, иш ўринлари ташкил этилиши ва маҳаллий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Унда омборхона, ёрдамчи иншоотларга эга бино, автотураргоҳ, трансформатор подстанциясини қурилишлари кўзда тутилган.