Парламент мамлакатда полиэтилен пакетларидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

140

Жогорку Кенеш депутатлари 29 июндаги йиғинида Қирғизистон ҳудудида полимер пленка пакетлардан фойдаланишни тақиқлаш қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилишди. Ташаббусни 72 депутат қўллаб, бири қарши овоз берди.

Қонун лойиҳасини депутат Марлен Маматалиев таклиф қилган. У қонун лойиҳаси полимер материалларни соғликка ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилганини таъкидлаган.

Қонун билан полимер материаллардан тайёрланган бир марта фойдаланувчи қадоқлаш пакетларини киритиш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, бу йил ёздан бошлаб Иссиқкўлнинг курорт ҳудудида, 2027 йилдан бошлаб эса республика бўйича полиэтилен халталардан фойдаланиш тақиқланади.

Маматалиев поэтилен халталарни, масалан крахмал ва бошқа кимёвий аралашмалар билан ясалган биологик томондан парчаланувчи материаллар билан алмаштиришни таклиф қилмоқда.

«Бу хом ашёдан бизда тўлиқ фойдаланиш имкони бор. Бундай хом ашёлар қўшни давлатларда ҳам бор. Масалан, ўзимизнинг “Глобус” ва бошқа катта гипермаркетлар шундай эко халталарни чиқара бошлади. 1 сомга қиммат бўлар экан, аммо бу экологияга қўшган ҳисса бўлади», — деган у тармоқлар қўмитасининг йиғинида.

Бунгача президент маъмуриятининг матбуот хизмати етакчиси Дайирбек Орунбеков Иссиқкўл вилоятида маҳаллий дўконларда мижозларга полиэтилен халта беришни тақиқланганини билдирган. Вазирлар Маҳкамаси бошчисининг ўринбосари Бакит Торобаев президентнинг топшириғи билан Вазирлар Маҳкамаси секин-аста полиэтилен халтадан қоғоз халтага ўтишини айтган.

Ўлкада бир неча марта фойдаланувчи халталарни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш олдин ҳам таклиф қилинган. Маматалиев тегишли қонунни 2020 йили киритган. Шундай қонун лойиҳаси 2018 йили ҳам таклиф қилинган. Аммо қўллов топмаган эди.