Бишкекда минглаб одамлар ҳайит намозига қатнашди

107

28 июнда Бишкек шаҳридаги Турдакун Усубалиев номидаги майдонда Қурбон ҳайити намози ўқилиб, унга минглаб одамлар қатнашди.

Сурат: «Кабар» агентлиги
Сурат: «Кабар» агентлиги

Маълумотга кўра, марказий майдондаги намозга Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиев қатнашди.

Давлат раҳбари Садир Жапаров Қурбон ҳайит намозини Иссиқкўл вилоятида Чўлпонота шаҳридаги масжидда ўқиди.

Қурбон ҳайит байрами муносабати билан ҳайит намози республиканинг барча масжидларида ўқилди. Ўш шаҳрининг марказий майдонидаги ҳайит намозига 10 мингга яқин одам қатнашди.

Унга шаҳар мэри Бакитбек Жетигенов, вилоят бошчиси Элчибек Жантаев ва бошқа маҳаллий амалдорлар келди.

Қурбон ҳайит — Рамазон ҳайит байрамидан 70 кун ўтгандан кейин қурбонлик қилиб ўтказилувчи байрам.