Бишкекда ҳайит намозига тўппонча билан келган турғун қўлга олинди

125

Бишкек шаҳрида Турдакун Усубалиев номидаги майдонда бўлган ҳайит намозига тўппонча билан келган турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 28 июнда Свердлов туман ИИБи билдирди.

Маълумотга кўра, назорат ўтказиш пунктидан ҳайит намозига келган 30 ёшли эркак кишидан газ-травматик тўппонча топилди. Милициядан гумондор қуролни сақлашга ҳақли эканини билдиришди.

 Сурат: Свердлов туман ИИБи

Ҳозирда гумондор милиция бўлимига етказилиб, текширув бошланди.

28 июнда Бишкек шаҳридаги марказий майдонда Қурбон ҳайит байрами муносабати билан намоз ўқилиб, унга минглаган одамлар қатнашган. Намозга вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиев келишган.

Ўтган йили 7 июлда МХДҚ ходимлари Бишкекда ҳайит намози вақтида портлаш уюштиришни кўзлаган чет эллик икки фуқарони қўлга олган.

Муассасадан қўлга олинганлар халқаро террористик ташкилотнинг аъзолари эканини, улар Суриядан қалбаки паспорт билан келишганини таъкидлашган. Шунингдек, уларга кўмаклашган қирғизистонликлар ҳам ушлангани қўшимча қилинган.