«Жароҳат аниқланмаган». Идирис Исаковнинг калтакланиши бўйича экспертиза натижаси чиқди

106
Исаков видеосидан олинган скриншот

Съёмка вақтида Ўш пансионатининг собиқ етакчиси Маматкарим Койчукулов томонидан калтакланган журналист Идирис Исаковга тайинланган экспертиза унинг жароҳат олмаганини кўрсатди. Бу ҳақда «Клооп»га 27 июнда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, экспертизанинг натижаси билан қўшимча тергов ишлари юргизилади. Бу факт бўйича эса жиноий иш қўзғалмагани аниқ бўлди.

12 июнда Исаков Ўш пансионатининг хусусийлаштирилган мулклари ҳақида материал таёрлаётганда, муассасанинг собиқ етакчиси Маматкарим Койчукулов томонидан калтакланган. Видеони журналист ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бўлишган.

Аввалроқ Исаков Ўш шаҳридаги пансионатнинг хусусийлаштирилиб ва қаровсиз қолгани тўғрисида «Етакчиларга ем бўлган пансионат» номли материал эълон қилган.

Унда 2003 йили 24 гектар майдонга эга пансионатнинг ҳозирги майдони 21 гектарни ташкил қилиши аниқланган. Бундан ташқари суриштирувда давлат мулки бўлган дам олиш мақсадида очилган бинолар устахона ва меҳмонхонага айланиб, ижарага берилаётгани маълум бўлган.