MegaCom’нинг собиқ бош директори Азат Базаркулов қўлга олинди

90
Азат Базаркулов

«Альфа Телеком» (MEGA) компаниясининг собиқ бош директори Азат Базаркулов компания томонидан ўтказилган тендерларни махинациялаш ва давлатга миллионлаган зарар келтиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 27 июнда МХДҚдан билдиришди.

Базаркулов компанияни икки марта — 2012 йилдан 2018 йилгача ва 2021 йилнинг мартидан 2022 йилнинг сентябригача бошқарган.

Маълумотга кўра, «Альфа Телеком» ёпиқ акционерлик жамиятининг масъул одамлари хусусий компаниялар билан тил бириктириб, имтиёзли шартларни тайёрлаш билан тендерларда ютиб чиқишда кўмаклашгани аниқланди.

Натижада «Тижорий ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларининг ваколатларидан фойдаланиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди.

Тергов давомида сотиб олинган техниканинг баҳоси қиммат кўрсатилгани, бунинг натижасида давлатга миллионлаган зарар келтирилгани маълум бўлди.

Мазкур факт бўйича гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Ўтган йили март ойида «Альфа Телеком»нинг собиқ етакчиси Акилбек Жамангулов ҳам фирибгарликда гумонланиб қўлга олинган. У компанияни 2018-2020 йиллари бошқарган. Жамангулов ўша йили уй қамоғига чиқарилган.

Давлат 2014 йилдан бери «Альфа Телеком» компаниясининг устав капиталини 100% улушига эгалик қилади.