Новқат: Турғунлар ҳожи тўй ўтказишнинг ўрнига ўзлари яшаган кўчани таъмирлаб беришди

153
Сурат: «Турмуш» нашри

Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Орнок қишлоғининг турғунлари Чингиз Боркошов ва Азиз Тешеев қишлоқдаги 10 йилдан бери таъмирланмаётган кўчага шағал ташаб беришди. Бу ҳақда 27 июнда «Турмуш» нашри ёзди.

Маълумотга кўра, турғунлар ҳаж сафаридан келгандан сўнг тўй ўтказишнинг ўрнига, ўзлари яшаган Шукуров кўчасига шағал тўкиб беришни маъқул кўришган.

Кўчанинг йўлини текислаш учун 70 минг сом сарфлангани айтилади.

Бу давлатнинг ҳудудларидаги турғунлар ўз ташаббуслари билан ижтимоий муаммоларни ҳал қилган биринчи ҳолат эмас. Бунга қадар ҳам Новқат туманининг турғуни Айтмамбет Мамадалиев онасининг йиллик ошини бериш ўрнига оиласи билан ўзи яшаган қишлоқнинг йўлини таъмирлаб берган.

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон шаҳрининг турғуни Нурлан Сейиткулов маҳаллий шифохонанинг биносини капитал таъмирдан ўтказган ва ёнига қўшимча бино қуриб берган.

Сейиткулов шаҳардаги №9 Оилавий шифокорлар гуруҳининг биносини 5,5 млн сомга таъмирлаган ва янги мебеллар олган. У бу фидоийликни 35 ёшида касалликдан вафот этган онасининг хотирасига бағишлаган.

2021 йили июлда Ўш вилоятининг Алай туманидаги оила отасининг йиллик ошини бериш ўрнига қишлоққа ФАП қуриб берган.

Улар  қурилишни бошидан охиригача ўз маблағларига битиришган. Унда қишлоқ имоми «бундай нарсалар исрофгарчиликнинг олдини олишини ва элга фойдаси тегса марҳумга савоби тегишини» таъкидлаган.