ТИВ: Россияда қирғизистонликлар ва тожикистонликлар ўртасида муштлашув чиқди

156

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигидан Россиянинг Иркутск вилояти Жигаловск туманидаги Ковиктинск газ конденсати конида қирғиз ва тожикистонликлар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиққанини билдиришди. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа 23 июнда содир бўлган.

Муассасанинг хабар беришича, муштлашувда 500 дан ортиқ одам қатнашган.

«Беш нафар Қирғизистон фуқароси турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, улардан бири касалхонага ётқизилган. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳодиса юзасидан тезкор тергов ишларини олиб бормоқда», — деб билдиришди вазирликдан.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон элчихонаси консули қирғиз фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига борган. Муассасанинг қайд этишича, бу масала Қирғизистон ва Россия элчихоналари назоратида.