МХДҚ: Божхона ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди

159

Давлат божхона хизмати ходими хусусий тадбиркорлардан пора ундиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 26 июнда МХДҚ хабар берди.

Маълумотга кўра, божхона хизматига қарашли «Автомобильний» шимолий-шарқий божхона бошқармаси божхона расмийлаштируви бўлими катта инспектори, майор жиноят содир этишда гумонланиб, қўлга олинган.

«Қўлга олинган шахс ноқонуний бойиш мақсадида, мазкур божхона расмийлаштируви пункти орқали ўтган хусусий тадбиркорлардан пул маблағларини ундириш бўйича доимий коррупция схемасини ташкил этгани аниқланди», — дейилади хабарда.
Гумонланувчи ҳозирда вақтинчалик ҳибсга олингани, коррупция схемасига алоқадор бошқа шахслар аниқланаётгани қўшимча қилинган.

Аввалроқ, 13 июнда Ўш вилоятида Хитойдан ноқонуний олиб кирилган товарларнинг ҳақиқий миқдорини камайтириб кўрсатаётган божхона хизматининг икки нафар инспектори ва тадбиркорлар қўлга олинган.