Талас: 14 ёшдаги ўгай қизини зўрлаган киши 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

121

Талас районида 14 ёшли ўгай қизини зўрлашда айбланган 32 ёшли яшовчи 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда 26 июнда «Клооп»га Талас вилоят судидан билдиришди.

Маълумотга кўра, ҳукм Талас туман суди томонидан шу йилнинг 15 майида чиқарилган. Айбланувчи вилоят судига апеляция аризаси билан мурожаат қилди.

10 январда Талас вилоят милицияси Талас туманида 14 ёшли қизни зўрлашда гумон қилиб ўгай отаси қўлга олинганини билдирган.

Милицияга жабрланувчи қизнинг тоғаси мурожаат қилиб, унинг ўгай отаси куч ишлатиб зўрлаб юрганини айтиб берган.

Бу факт бўйича «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

Болаларга нисбатан зўравонлик

ИИВнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2022 йил бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Мазкур 400 фактнинг 55 ҳолати жинсий ҳарактердаги зўравонликдир.

Республикада болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ошиб бормоқда. Кўпроқ зўравонлик бўйича қўзғалган иш судга етмайди, сабаби кўп ҳолларда болалар қариндошлари томонидан зўравонликка учрайди. Жабрланган оила ариза ёзишга қарор қилса ҳам қариндошлари келишиб, аризадан воз кечишади.

Ўтган йили 12 августда президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш бўйича қонунни имзолаган.

Болалар ва ўсмирлар учун Бишкек шаҳрида болаларга ёрдам бериш маркази ишлайди. Қуйидаги рақамлар орқали боғланса бўлади: +996773192099 ва +996707079597.

Жалолободда ҳам боллар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.

Зўравонликдан жабрланган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзиллари ва рақамлари:

  • Чуй вилояти Бишкек, Карасаев кўчаси №73, телефон: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934;
  • Ўш вилояти Ўш, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1, телефон: 03222 62288;
  • Талас вилояти, Талас, телефон: 0778 4366775;
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл, Жамансариев кўчаси № 163, телефон: 03922 50405, 03922 50212;
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33, телефон: 03945 24546.