Президентнинг дўсти ва ҳомийси Арзибек Буркановнинг ўғли «Гранд Казино» асосчиси бўлган.

157

«Гранд Казино» компаниясининг асосчилари таркибида навбатдаги ўзгариш бўлиб, асосчиларнинг орасида Арзибек Буркановнинг ўғли пайдо бўлди.

Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, компания 23 июнда қайта рўйхатдан ўтиб, янги асосчилари бўлиб Бурканов Азат Арзибекович ва «Киргиз Инвестмент энд Файненшиал Сервисез» МЧЖси ёзилган. Охиргисининг эгаси Пандей Арвинд Жанардан деган киши.

Жанардан бунгача бизнес ёки Қирғизистонда инвесторлик билан шуғулланганми йўқми номаълум. Очиқ манбааларда бу ҳақда маълумот йўқ.

Хорижлик инвесторлар бўлишини бунгача «Клооп»га «Гранд Казино»нинг директори Нурбек Султанов ҳам айтган эди. Аммо Буркановнинг хорижлик инвесторларни жалб қилишга алоқаси борми йўқми билмайман деб айтган.

Компанияда асосчилари алмашгандан кейин биз яна Султановга изоҳ сўраб мурожаат қилдик.

«Бунгача мен [Буркановнинг казино билан алоқасини] тўлиқ инкор қилган эмасман, [унинг] инвесторларни тортишга алоқаси балки бордир. Ҳа, Буркановларни инвесторларни жалб қилишга алоқаси бор, аммо ўғлининг [алоқаси]. [Уларнинг] казинонинг фаолиятига ҳозир ҳам алоқаси йўқ», — деди у.

Қирғизистоннинг олтин аждарлари

«Клооп» аввалроқ «Гранд Казино»ни Садир Жапаровнинг яқин дўсти Арзибек Бурканов билан алоқаси борлигини айтган. Бироқ 23 июнгача компания ҳужжатлари бўйича Буркановнинг бошқа компаниялар билан алоқаси бор одамлари билан боғлиқ бўлган.

«Гранд Казино» компанияси қиморхона очишга лицензияни 2023 йилнинг апрель ойи охирида олган. Бироқ уни очишга бир неча ой олдин тайёргарлик кўра бошлаган. «Киргиз Инвестмент энд Файненшиал Сервисез» ҳам 2022 йили рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтсак, «Гранд Казино» ўлкада қимор ўйинларига киритилган тақиқдан кейин биринчи бўлиб казино очишга лицензия олган компания. Лицензияни «Гранд Казино» 84 млн сомга сотиб олган.

Арзибек Бурканов ким?

Арзибек Бурканов — таниқли одам, у оддий одам эмас. У парламент депутати бўлган, Боткен вилоятининг губернатори вазифасини бажарган, президентлик сайловида Садир Жапаровнинг ишончли вакили ва премьер-министрнинг маслаҳатчиси бўлган. Депутат Жанар Акаевнинг айтишича, «резюме кўтарганларнинг бари» Буркановга боришади. Бурканов билан боғлашаётган компания президент сайлов фондининг ҳомийси бўлган.