Руслан Казакбаев Қирғизистоннинг Исроилдаги элчиси бўлиб фаолият олиб боради

147
Руслан Казакбаев

Руслан Казакбаев Туркиядаги элчи лавозимини давом эттириш билан бирга Қирғизистоннинг Исроилдаги элчиси бўлиб тайинланди. Бу ҳақда 22 июнда президент маъмурияти билдирди.

Маълумотга қараганда, мазкур буйруқни президент Садир Жапаров имзолаган.

Руслан Казакбаев 2020 йилнинг 14 октябрида Ташқи Ишлар вазири бўлиб тайинланиб, 2022 йилнинг апрелида хизматдан кетган.

Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Казакбаевнинг хизматдан олинганини бошқа ишга ўтгани билан изоҳлаган. Лекин унинг қайси хизматга тайинлангани аниқ айтилмаган. ТИВга келгунга қадар Казакбаев, 2015 йили «Республика-Ата-Журт» партиясидан парламентга депутат бўлган.

2022 йилнинг ноябридан бери у Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси бўлиб фаолият олиб бормоқда.

Муаллиф: Айгерим Истамаматова