Қирғизистон Россиядан Ми-17 ҳарбий-транспорт вертолётини сотиб олди

144

Қирғизистон қуролли кучларининг ҳаводан мудофаа кучлари Россиянинг «Рособоронэкспорт» давлат ишхонасидан Ми-17 (Ми-17В-5) вертолётини сотиб олди.

Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати билдиришича, 23 июнда вертолётни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унга Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов, «Рособоронэкспорт»нинг ва Қозон вертолёт заводининг вакиллари, Қирғизистон қуролли кучларининг ҳаводан мудофа кучларининг қўмондонлари билан шахсий таркиби қатнашди.

«Кўп мақсадли Ми-17 вертолёти Қирғизистон қуролли кучлари олдига қўйилган вазифаларни бажариш имкониятларини анча оширади», — деди вертолётни топшириш маросимида Бекболотов.

Ми-17В-5 ҳарбий-транспорт вертолёти шхсий таркибни, юк ва қурол-яроқларни, қуролларнинг намуналарини юк кабинасида ёки ташқи илгагида ташишга, ҳаво десантларини десант-тактик сакрашларини амалга оширишга, разведка-диверсия гуруҳларини туширишга, енгил зирҳли техникаларни, пистирмаларни ва қуролли кучларни йўқ қилишга, ярадорларни эвакуация қилишга ва ташишга йўналтирилган. Ичига 26 киши сиғади, парвоз давомийлиги энг кўп узоқ масофа асосий ёнилғи челаклари билан 610 чақиримни ташкил қилади.

Мудофаа вазирлигидан вертолёт республика бюджети маблағига сотиб олинганини таъкидлашди.

Қирғизистон Россиядан Ми-17 вертолётини сотиб олиши 2021 йилнинг октябри охирида маълум бўлган. МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев билан «Рособоронэкспорт»нинг раҳбари Александр Михеев ўртасидаги шартномада кўрсатилган.

Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, икки йил ичида ўлканинг мудофаа салоҳиятини оширишга 1 млрддан 1,5 млрд долларгача маблағ сарфланган.

Қирғизистон 2021 ва 2022 йили Тожикистон билан чегарада икки қуролли тўқнашув бўлганидан кўп ўтмай ҳарбий техникаларни сотиб ола бошлаган.

Бунгача Қирғизистон Боткеннинг «ҳавосини ёпиш» учун Беларусдан «Печора-2 БМ» мобил зенит-ракета комплексининг биринчи партиясини сотиб олгани маълум бўлган. Шунингдек, Туркиянинг учувчисиз учувчи «Байрактар ТВ2», «Байрактар Акинжи», «Аксунгур» аппаратларини ва бошқа ҳарбий техникаларни сотиб олган.