Штайнмайер: КР ЕИ билан тиғиз ҳамкорлик қилса Россиянинг санкцияни четлаб ўтишидан халос бўлиши мумкин

152

Германиянинг федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер қирғиз ҳукумати Европа иттифоқи билан яқин ҳамкорлик қилиб, Россиянинг Қирғизистон орқали санкцияни четлаб ўтишидан халос бўлиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Штайнмайер президент Садир Жапаров билан суҳбатда билдирди.

«ЕОИИ давлатларига товар ва юкларнинг ҳаракатини кузатиш қийинлигини биламиз. Бироқ шундай бўлса ҳам, Европа иттифоқининг ваколатли муассасалари билан ҳамкорликда санкциялардан четлаб ўтиш қийинчиликларидан халос бўлиш йўли топилади деган ўйдаман. Келажакда шунга эриша оламиз деган умиддаман», — деди Штайнмайер.

Бунгача «Азаттиқ» радиоси қирғиз ва қозоқ компаниялари ҳарбий ускуналар чиқарган Россиянинг фирмаларига ўхшаш технологияларни экспорт қилаётгани ҳақида суриштирув чиқарган. Журналистларнинг маълумотига кўра, Қирғизистон билан Қозоғистондан буюртма қилинган санкция рўйхатидаги товарлар кўп ҳолларда кўзланган жойга етмай Россияда тушириб қолинади.

Иккинчи даражадаги санкциялар

АҚШ ва унинг ҳамкорлари 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум қилган Россияни қўллаган дунёдаги турли компанияларга иқтисодий санкцияларни киритиб келади.

Бунгача ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Россияга нисбатан санкциялар бўйича маълумот бериб, Россияга нисбатан чекловларни қўлламаётган давлатлар санкцияларни чеклаб ўтувчи платформа бўлмаслиги керак деб билдирган .

ЕИнинг огоҳлантиришига қарамай, Қирғизистон Россия билан асосий тармоқлар бўйича тиғиз ҳамкорлик қилиб, савдо-сотиқни фаол олиб бормоқда.

19 майда АҚШ Қирғизистоннинг «Тро, Я» (Tro.Ya, LLC) компаниясига Россиянинг ҳарбий кучларига ёрдам бергани учун санкция бергани маълум бўлган. Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, компания 2018 йили қайта рўйхатдан ўтган, асосчиси ва етакчиси — Хилоу Насер Ишарович. Фирманинг ўзи Чуй вилоятининг Тўқмоқ шаҳрида рўйхатга олинган.

Компаниянинг сайтида ишхона электрон компонентларни, ишлаб чиқариш автоматикаси, навигация ускуналари ва телекоммуникация учун компонентларни олиб келиш билан шуғулланиши айтилади. Бу Россия Украинага ҳужум қилгандан бери қирғиз компанияси АҚШнинг санкциясига учраган биринчи ҳолат бўлди.