Адвокат: Равшан Жээнбековнинг аёлининг соғлиги ёмонлашмоқда

169

Ҳозирда МҲДҚнинг тергов изоляторидаги Салкинай Алимбаеванинг соғлиги ёмонлашмоқда. Бу ҳақда «Азаттиқ»қа унинг адвокати Гуляна Убалиева билдирди.

Унинг айтишича, Алимбаева сурункали касалликлари кучайиб кетганлиги сабабли компьютер томографиясидан ўтиши керак. Убалиева мижозини тиббий текширувдан ўтказиш илтимосини билдирганини маълум қилди.

Адвокат Алимбаевани қариндошлари билан учраштиришмаётганини ҳам қўшимча қилди.

Алимбаева қўлга олингани жорий йилнинг 25 май ойида аниқ бўлган. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Азиза Абдирасулованинг айтишича, у МХДҚ томонидан қўлга олиниб, саккиз соат сўроқ бергандан сўнг, ТИЗОга киргизилган. Кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни 24 июлга қадар қамоққа олишга қарор қилган.

Алимбаевага «коррупция» моддаси билан айб қўйилгани айтилган. Шу билан бирга, махсус хизмат ҳозиргача Алимбаеванинг иши бўйича расмий маълумот бермаган.

Адвокат Гуляна Убалиева, 2 июнга ўтар кечаси Алимбаева тергов қамоғида ҳушидан кетиб, соғлиги ёмонлашганини билдирган. Шунингдек адвокат, Алимбаева ва Жээнбековнинг вояга етмаган қизи ҳоласининг қўлида қолганини, ота-онасининг қамоққа олиниши туфайли аҳволи оғир эканини айтган.

Равшан Жээнбеков президентга мурожаат қилиб, оиласига таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилган. Кейинроқ Жээнбековнинг қайнанаси ҳам давлат раҳбарига мурожаат қилиб, қизи ва куёвини бўшатишни илтимос қилган.

Жээнбеков – муҳолифатчи сиёсатчи ва Кампиробод иши бўйича қўлга олинганлардан бири. Унга «Оммавий тартибсизликлар уюштириш» моддаси билан айб қўйилган. Иш бўйича қўлга олинганлардан бир қисми, жумладан Жээнбеков ўзи ҳали ҳам Бишкекнинг №1 тергов қамоғида ўтирибди.