Парламент спикери Эдил Байсаловнинг сўзлари эътибордан четдан қолмаслигини билдирди

151

Жогорку Кенеш раиси Нурлан Шакиев 21 июндаги йиғинда вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсаловнинг қўмита йиғинида айтган сўзлари эътиборсиз қолмаслигини билдирди.

Бу ҳақда Шакиев Байсаловнинг 20 июнда парламент қўмитасининг йиғинида депутат Эмил Жамгирчиев билан айтишувига боғлиқ реакциясини айтди.

Мазкур йиғинда айрим депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигида ажрим бор бўлиши мумкин дейишган. Байсалов вазирликни ҳимоя қилиш учун сўз олиб, депутатларга ижройи ҳукуматнинг вакилларидан “имтиҳон олмай”, ёзма равишда берилаётган жавоблардан рози бўлинглар деган.

Жамгирчиев Байсаловга огоҳлантириш бериб, хат турида жавоб олиш тўғри эмаслигини айтган.

“Изоҳ берманг. Агар жавобларни хат турида олсак, унда йиғинга тўпланишни нима кераги бор? Ёзма равишда жавобларни бериб, ўзингиз қонун чиқарингларда. Эдил Жолдубаевич, эшитиб туринг, мен сизга сизнинг укангиз қатори, одам, касбдош сифатида айтяпман. Сиз қачон келсангиз, салбий вазиятда қолдирасиз”, — деган Жамгирчиев.

Жогорку Кенеш раиси Нурлан Шакиев Байсаловнинг қўмита йиғинида айтганлари бўйича амалдор “қонун чиқарувчи ҳукуматни ва ижройи ҳукумат ўртасида катта ёриқ пайдо қиляпти” деган реакцияни билдирди. унинг айтишича, Байсалов “ўйланмаган, жавобгарликсиз сўзларни” айтгани учун тартиб жавобгарлигига тортилиши керак.

“Биз бу масалани эътиборсиз қолдирмаймиз, мен зудлик билан вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров билан сўзлашиб, қатъий талабларни, огоҳлантиришларни бердим, агар яна шундай вазиятлар такрорланса, сабаби бу биринчи марта эмас”, — деди у.

Жогорку Кенеш раиси депутатлар Байсаловнинг лавозимига боғлиқ масалани кўриб чиқишини ҳам қўшимча қилди.

“Бу бўйича бугун президент билан гаплашдим, ҳеч қачон вазирлар маҳкамасининг аъзолари парламентнинг обрўсига путур етказишга ҳаққи йўқ, бунга йўл бермаймиз”, — деди Шакиев.