Ўш шаҳрида қурилган тротуарларнинг сифати ночор экани аниқланиб, Йўллар бошқармасининг ходимларига жиноят иши қўзғалди. Бу ҳақда 21-июнда «Клооп»га бош прокуратурадан билдиришди.
Маълумотга кўра, ўтган йили шаҳардаги умумий 22 километр узунликдаги пиёдалар йўлларини қуришга давлат ғазнасидан 148 млн 900 минг сом, 6 километр тротуар қуришга маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилиб, йўл қурилган.
Ўш шаҳар прокуратураси йўл сифатини текшириб, босилган асфальтлар сифатсиз эканини аниқлади. Асфальтларнинг намуналарини лаборатория текширувда талабга жавоб бермаслигини кўрсатган.
Бу факт бўйича Ўш шаҳар Йўллар бошқармаси муниципал ишхонанинг ходимларига «Лавозим ваколатидан фойдаланиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
27-майда «Азаттык» радиоси Ўш мэриясига қарашли Йўллар бошқармаси ўтказган миллион сомлик тендерларга ишхонанинг ходимлари ўзлари қатнашиб, ютиб келганини аниқлаган.
Текширувдаги маълумотга кўра, ходимлар 70 миллион сомлик тендерни ютиб, қурган йўллари бўйича можаро ҳам чиққан. Муниципал ишхонанинг етакчиси Арзибек Жунусов ходимларни тендерга қатнашганини тан олиб, аммо буни қонуний деган эди.