Қирғизистонда фонограмма билан куйлагани учун 28 минг сомгача жарима солиш таклиф қилинмоқда

109

Маданият вазирлиги артистларга фонограмма билан куйлагани учун солинувчи жарима миқдорини белгилади. Муассаса фонограмма учун жисмоний шахсларга 10 минг сом, юридик шахсларга 28 минг сом жарима солишни таклиф қилмоқда. Тегишли қарор жамоатчилик муҳокамаси учун 20-июнда koomtalkuu.gov.kg сайтига жойланган.

Фонограммадан фойдаланиш учун жарима республика ёки маҳаллий бюджет ҳисобидан ўтказилган ва ташкил қилинган оммавий тадбирларда солинади.

Шунингдек, Маданият вазирлиги «маданият ҳақидаги» қонунга «Фонограммалардан фойдаланишнинг ўзгачаликлари» деган янги моддани киритишни таклиф қилди. Унга кўра, артистларга овоз ёзилган фонограмма билан ижод қилишга рухсат берилмайди. Фақатгина минуслик фонограммага рухсат берилади — бунда сўзи йўқ мусиқанинг ўзи ёздирилади.

Қарор лойиҳасига кўра, «давлат аҳамиятидаги тадбирларни, телевидение каналларидан жонли эфирни ёзиш ва кўрсатишда» фонограммадан фойдаланишга рухсат берилади. Ташкилотчилар тадбирда фонограмманинг қандай турларидан фойдаланилишини Маданият вазирлигига маълум қилиши керак бўлади.

Республикада 2023 йилнинг 1-январидан бошлаб давлат муассасаларида ва оммавий тадбирларда фонограмма билан куйлаш тақиқланган. Театр, кўнгилочар муассасалари, спорт муассасалар, филармониялар, концерт заллари, кинозаллар, клуб, музей ва кутубхоналарда фонограммада айтиб бўлмайди.

Асосий саҳифа: Улан Асаналиев / «Азаттык».