Сузоқда 23 ёшдаги турғун телефонда гаплашиб турганда яшин уриб вафот этди

117
Иллюстратив сурат

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 23 ёшли турғун телефонда сўзлашаётганда яшин уриб вафот этди. Маълумотни 21 июнда “Клооп”га ФВВдан тасдиқлашди.

Воқеа 19 июнь соат 09:20да содир бўлгани айтилди. Марҳум далада хашак йиғиб, телефонда суҳбатлашганда яшин урган.

Бирга ишлаётган ҳамқишлоқлари марҳумнинг жасадини уйига олиб бориб, ота-онасига топширишган. Унинг ортида аёли ва бир қизи қолди.

Бундан бир йил олдин Чуй вилоятининг Токмок шаҳридаги №3 мактабнинг спорт майдончасига чақмоқ тушиб, бир ўқувчи вафот этган. Яна икки ўқувчи жонлантириш бўлимига тушган.